Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда яшайдиган ва бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

Элчихона мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланишни қатъий тавсия қилди.

Шунингдек, ҳукумат ва элчихона расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатиб олиш сўралди.

«Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради», — дея таъкидлади элчихона.

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтиши ва жамоат жойларига ташриф буюришдан четланиши керак.

Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат учун элчихона контактлари. Фавқулодда ёрдам телефонлари:

  • 03−672−2466;
  • 03−672−2371;
  • 03−758−5075;
  • 03−758−5076.

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  • 054 485 1397.

Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz.