Visa халқаро тўлов тизимининг виртуал картаси олдиндан буюртма қилиш Uzum Bank ўз инфратузилмасида йўлга қўйган биринчи молиявий маҳсулот бўлди. Август ойи давомида картани олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши учун Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул ўтказмалар мавжуд бўлади. Бундан ташқари, картани олдиндан буюртма қилиш фоизсиз давр билан микрокредит олиш имкониятини беради.

Тасдиқланган кредит суммасидан онлайн ва офлайн харидларни тўлаш учун фойдаланиш, Uzum картасига ўтказиш ёки нақд пулда ечиб олиш мумкин. Шунингдек, Uzum картаси эгалари учун Uzum Market, Uzum Tezkor махсус таклифлари ва Uzum экотизими сервисларидаги бошқа бонуслардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

«Биз Uzum Bank`нинг биринчи молиявий маҳсулотини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқдамиз ва, албатта, биринчи фойдаланувчиларимизга иловада карта пайдо бўлишидан олдин ҳам энг қулай шароитларни таклиф қилмоқчимиз. Шундай қилиб, картани олдиндан буюртма қилган Uzum Bank мижозлари ҳар қандай Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул пул ўтказишлари мумкин. Яқин келажакда биз картанинг ишга туширилишини эълон қиламиз ва уни олдиндан буюртма қилган мижозлар шу пайтнинг ўзида Uzum Bank`нинг янги қулай молиявий воситасига эга бўлишлари мумкин», — деди Uzum Fintech бош директори Егор Абрамец.

Ўзбекистон резидентлари картани Android ва iOS`даги Uzum Bank иловасида олдиндан буюртма қилишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиш жараёни бир неча дақиқа давом этади.

Uzum Bank — бу Uzum миллий рақамли экотизимига кирувчи рақамли банк. Uzum Bank орқали товарлар ва хизматлар учун тўлов бутун мамлакат бўйлаб 15 мингта ҳамкорлик пунктларида амалга оширилиши мумкин, бунда ҳамкорларнинг қарийб 40 фоизи Uzum Bank орқали тўлашда 20 фоизгача кэшбeк таклиф қилади. Иловада қулай тўлов ва P2P ўтказмаларидан ташқари, Uzum Nasiya орқали ҳар қандай товар ва хизматларни 25 млн сўмгача насияга олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.