Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 2 август куни Tracker автомобили пиёдани уриб юборди, деб хабар бермоқда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Йўл-транспорт ҳодисаси соат 19:10 ларда Амир Темур кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Р.Қ. (1999 й.т.) тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда Ч.А.га (2002 й.т.) бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида пиёда жароҳат олган, унга шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.