2 август куни Ўзбекистонда эпицентри Бухоро вилоятига тўғри келган ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила маркази — вилоятнинг Ғиждувон тумани (2 балл). Координаталар: 40,42 градус шимолий кенглик; 65,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,4. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр Тошкентдан 351 км жануби-ғарбда.

Зилзила кучи, шунингдек, Навоий вилоятидаги айрим ҳудудларда сезилди: Навбаҳор тумани (2−3 балл), Навоий шаҳри ва Кармана тумани (2 балл).