3 август, Париж Олимпиадасининг 8-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та спорт тури, хусусан, дзюдо, бокс, велоспорт ва академик эшкак эшиш баҳсларига киришади. Унда 5 нафар атлет ва аралаш жамоавий дастур иштирокчилари қатнашади.

Дзюдо

Соат 11:00 дан сўнг. Қуръага кўра, жамоа 1/8 финалда Канадага қарши баҳс олиб боради. Беллашув учун жамоаларнинг таркиби қуйдигача:

олимпиада ўйинлари, париж-2024

  • -57 кг: Шукуржон Аминова — Криста Дегучи
  • -73 кг: Муроджон Йўлдошев — Артур Маржелидон
  • -70 кг: Гулноза Матниязова — Катерин Бошнен-Пинар
  • -90 кг: Давлат Бобонов — Франсуа Готе-Драпо
  • +70 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Лора Исаси
  • +90 кг: Алишер Юсупов — Шади Эл Наҳас.

олимпиада ўйинлари, париж-2024

олимпиада ўйинлари, париж-2024

Академик эшкак эшиш

олимпиада ўйинлари, париж-2024

Соат 12:55 да Анна Пракатень (Б финал). У ярим финал баҳсининг 1-гуруҳида 4-бўлиб маррага етиб келганди. Ушбу натижа билан Пракатень Б финалида қатнашадиган бўлган. Бу унга медаллар учун курашиш имкониятини бермайди.

Велоспорт

Сўнгги паллада терма жамоа таркибида ўзгариш бўлиб, Дмитрий Бочаров ўрнига жисмоний ҳолати бугунги кунда юқорироқ бўлган Никита Цветков рўйхатдан ўтказилган. У соат 14:00 да гуруҳ пойгаси баҳсларида қатнашади.

Бокс

Соат 18:30 да Ўзбекистон делегацияси байроқдори Абдумалик Халоков (-57 кг) чорак финал доирасида 26 ёшли испаниялик Хосе Куилесга билан жанг қилади.

олимпиада ўйинлари, париж-2024

24 ёшли Халоков 2023 йилда жаҳон чемпиони, 2018 йилда Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади. У катталар олимпиадасидаги дебютини -57 кг вазн тоифасида 1/8 финалда швециялик 23 ёшли Небил Иброҳимга қарши ўтказди ва ғолиб бўлди.

Соат 19:15 да Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг (71 кг) 2023 йилги Европа ўйинлари ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби, 23 ёшли даниялик Николай Тертерянга қарши чорак финал баҳсини томоша қиламиз.

олимпиада ўйинлари, париж-2024

Осиё чемпионати бронза медали соҳиби ва жаҳон чемпиони, 23 ёшли боксчи Муйдинхўжаев 1/8 финалда Африка саралаш турнири ғолиби, 24 ёшли Омар Элавадйни мағлуб этганди — 5:0.

Соат 00:35 да Навбаҳор Ҳамидова (66 кг) Хитой Таипейи вакили Чин Ниен Чен билан чорак финал баҳсини ўтказади.

олимпиада ўйинлари, париж-2024

Ҳамидова бундан аввал АҚШлик Морелле Маккенега қарши рингга кўтарилиб, ажойиб ғалабага эришганди.