Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 26 июль куни халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда AKIpress қўмитага таяниб.

1992 йилда туғилган С.И.И. Интерпол реестрига ўта хавфли жиноятчи сифатида киритилган.

Интерпол маълумотларига кўра, эркак ва унинг шериклари божхона юк декларацияси бўйича сохта ҳужжатларни расмийлаштирганликда гумон қилинмоқда. Ўзбекистонга етказилган зарар 12 миллиард сўм (тахминан 962 минг доллар) деб баҳоланмоқда.

Боткен тумани суди томонидан қўлга олинган шахс тергов изоляторига жўнатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча тегишли тартиб-қоидалар бажарилганидан сўнг қўлга олинган шахс Ўзбекистон расмийларига топширилади.