Тармоқларда Андижон вилоятида эркак хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдиргани айтилган хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан «Газета.uz»га маълумот берди.

Қайд этилишича, 1 август куни соат 08:30 атрофида Пахтаобод туманида яшовчи 41 ёшли эркак А.Н. турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашган.

Сўнгра иккисига ҳам темир жисм билан тан жароҳати етказган. Олинган жароҳатлар оқибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган.