3 август куни фирибгарликда айбланиб қидирувга берилган 45 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги.

Қайд этилишича, Жахонгир Хасанбоев Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

У 2014 йилдан буён автомобиль олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди.

Шу билан бирга, консуллик кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан мурожаатлар сони ортганинии таъкидлаб, фуқаролардан огоҳ бўлишларини сўради.