Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Париж-2024 Олимпиадаси финалига чиқди ва ўзига камида кумуш медалини кафолатлади.

4 август куни 51 килограммгача бўлган вазн тоифасида 2016-йилги Олимпиада чемпиони, «профессор» лақаби билан танилган Дўсматов ярим финал баҳсида Кабо-Верделик Давид де Пинани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди — 5:0.

Финалда 30 ёшли ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионатининг икки карра бронза медали совриндори, Европа ўйинлари чемпиони, Европа чемпиони 26 ёшли франциялик Биллал Беннама билан куч синашади.

«Олтин» учун кураш 9 августга ўтар кечаси соат 01:34 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 7 нафар вакилидан 5 нафари Олимпия ўйинларининг ярим финал босқичига йўл олган ва медалларни кафолатлаган эди.

Жанг видеоси

Фото

бокс, олимпия ўйинлари, париж-2024, ҳасанбой дўсматов

бокс, олимпия ўйинлари, париж-2024, ҳасанбой дўсматов

бокс, олимпия ўйинлари, париж-2024, ҳасанбой дўсматовбокс, олимпия ўйинлари, париж-2024, ҳасанбой дўсматов

бокс, олимпия ўйинлари, париж-2024, ҳасанбой дўсматов

бокс, олимпия ўйинлари, париж-2024, ҳасанбой дўсматов

бокс, олимпия ўйинлари, париж-2024, ҳасанбой дўсматов