Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов Париж-2024 Олимпиадаси финалига чиқди ва ўзига камида кумуш медални кафолатлади.

4 август куни 92 килограммгача бўлган вазн тоифасида Осиё чемпиони, ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2022 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори ярим финалда Осиё ўйинлари чемпиони тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши рингга кўтарилди.

Ўзбекистон вакили 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Финалда унга асли кубалик бўлган озарбайжонлик боксчи, 2021 йилги жаҳон чемпиони ва 2023 йилги жаҳон вице-чемпиони, Токио-2020 ўйинлари бронза медали совриндори Лаурен Алфонсо Домингес рақиблик қилади.

«Олтин» учун жанг 10 августга ўтар кечаси соат 01:34 да бўлиб ўтади.

Бунгача Ҳасанбой Дўсматов 51 килограмм вазн тоифасида финалга ўтганди. Эркаклар терма жамоасининг яна уч нафар вакили ярим финал жангларини ўтказади.

Жанг видеоси

Фото

бокс, лазизбек мулложонов, олимпиада ўйинлари, париж-2024