Тармоқларда Самарқанд вилоятида Isuzu русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Унга кўра, 5 август куни соат 14:00 да Пайариқ тумани «Гўзал» МФЙда жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам биносининг ёнида Isuzu русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:05 да етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.

isuzu, ёнғин

Тарқалган видеоларда ёниб кетган Isuzu яқинидаги Cobalt ҳам зарар кўрганини кўриш мумкин.