Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди, деб хабар қилди Акорда матбуот хизмати.

️Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

заковат, саида мирзиёева, қосим-жомарт тоқаев

«️Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг иттифоқчилик ва стратегик хусусиятини қайд этиб, олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш учун президент админстрациялари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Ахборот, мафкуравий, маданий-гуманитар ва таълим соҳалари, ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳам эътибор қаратилди.

️Қозоғистон президенти 5 август куни Остона шаҳрида «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтаётганини олқишлади ва бу каби тадбирлар халқларнинг маданий яқинлашувида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.