5 август куни Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Қайд этилишича, жорий ҳафтада президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳафта давомида (7−9 август) Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

Давлат раҳбари Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида ҳамда «Марказий Осиё + Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган.

Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари апрель ойида таътилга чиққанди. Бундан аввал 2023 йилнинг декабрь ойида, ундан аввал эса 2022 йилнинг январида қисқа муддатли таътилда бўлганди.