Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30 фоиз чегирма тақдим этамиз, деб ёзди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Чегирмали авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, компания иловаси ва агентлари, Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин.

Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 30 фоизлик чегирма амал қилмайди, дея аниқлаштирди авиакомпания.