Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.

Бектемир тумани (соат 09:00 дан 17:00 гача). Аҳоли истеъмолчилари сони:

  • «Олтинтопган» МФЙдаги 322 та ерли хонадон;
  • «Забардаст» МФЙдаги 45 та ерли хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та

Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача). Аҳоли истеъмолчилари сони:

  • «Хўжа Учқун» МФЙ Марказий кўчасидаги 45 та ерли хонадон.

Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача). Аҳоли истеъмолчилари сони:

  • «Маданият» МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1851 та хонадон;
  • «Халқобод» МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 1189 та хонадон;
  • «Бирдамлик» МФЙ Қўйлиқ 6-мавзесидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1483 та хонадон;
  • «Шукрона» МФЙ Қўйлиқ 7-мавзесидаги 8 та кўп қаватли уйлардаги 641 та хонадон;
  • У.Маҳмудов кўчасидаги 210 та ерли хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони: 32 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.