13 июль куни IT Park University Open Day тадбирида ўз эшикларини ҳамма учун кенг очди. 200 дан ортиқ абитуриентлар, уларнинг ота-оналари, IТ мутахассислари ва талабалар университетнинг замонавий таълим дастурлари ҳақида маълумот олиш, халқаро экспертлар билан суҳбатлашиш ва ишга жойлашиш имкониятларини ўрганиш учун йиғилди. Жараённи сизга ҳикоя қиламиз.

Дастур жуда бой тайёрланганди. Тадбирнинг асосий хусусияти йирик IT компаниялари: EPAM, IT Park Uzbekistan, Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-Bilim, IT Community of Uzbekistan и WTraining`дан таниқли спикерларнинг ҳамкорлиги бўлди. 10 дан ортиқ эксперт IT соҳаси келажагидаги ўзгаришлар, муваффақиятли карьера сирлари ва амалий таълимнинг фойдаси ҳақида маълумот берди, шунингдек, рақамли муҳитда ишлашнинг афзалликлари ва камчиликлари муҳокама қилинди.

Тадбирнинг расмий қисми рақамли технологиялар вазири Шерзод Хотамович Шерматов ва вазир ўринбосари Рустам Каримжонов томонидан очиб берилди.

it park university, реклама

«IT Park University глобал EPAM компанияси билан ҳамкорлиги туфайли ҳам ноёбдир. Таълим фақат назарияга эмас, балки амалиётга қаратилган ва етакчи экспертлар томонидан бошқарилади. Бу университет сизнинг келажагингиз учун катта имкониятлар очади», — деди вазир Шерзод Хотамович Шерматов.

it park university, реклама

IT Park University бош директори Баҳодир Аюпов ўз чиқишида келгуси йилларда IT соҳасидаги ўзгаришларни муҳокама қилди. У 2025 йилга бориб, IT мутахассисларига бўлган талаб бозорда 8 баробар кўпайишини таъкидлади.

it park university, реклама

EPAM компаниясининг вакиллари Наталья Ни ва Иззатхон Шамсиев IT Community`да иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида гапириб, қандай қилиб нетворкинг орқали халқаро компания аъзоси бўлганлигини баҳам кўрди ва муваффақиятга эришиш учун нима қилиш кераклиги ва IT соҳасидаги хавфларни қандай четлаб ўтиш ҳақида қимматли маслаҳатлар берди.

IT Community раҳбари Шавкат Каримов ўз тақдимотида бўлажак мутахассисларга амалий маслаҳатлар бериб, интерактив ўйинлар ўтказди.

Танаффус вақтида хоҳловчилар имтиҳонда бепул қатнашиш имконини берувчи промо кодлар олди ва IT Park University`нинг афзалликлари билан батафсил танишди.

it park university, реклама

Иккинчи курс талабаси Нигора Мамадалиева тадбир доирасида бошланғич мутахассис сифатида жонли мисол бўлди. У Испанияда ўтган халқаро стажировка ҳақида ва университетнинг талабалар учун имкониятлари ҳақида гапирди.

Охирги спикерлар — IT-Bilim`дан Диана Гаинуллина ва WTraining`дан Руслан Андреев компанияларнинг ходимлар учун маҳаллий ва халқаро бозордаги талабларини тақдим этди.

it park university, реклама

Панель муҳокамаси тадбирнинг асосий қисми бўлди, унда экспертлар Ўзбекистонда IT келажагини муҳокама қилди. Эътибор сифатли таълим, карьера имкониятлари ва инновациялар каби масалаларга қаратилди. Ёш мутахассисларни ривожлантиришда таълим муассасалари ва IT компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланди.

IT Park University`га кириш ҳужжатларини топшириш муддати август охирида тугайди.

Имтиҳонлардан ўтинг ва замонавий таълим муҳитининг бир қисми бўлинг:

  • амалиётга йўналтирилган таълим шакли;
  • 70% ўқитувчилар амалдаги мутахассислар;
  • Таълим давомида халқаро стажировкалар.

Талабалар имкониятлари ҳақида баътафсил маълумотларни IT Park University`нинг Instagram сахифасидан ва расмий сайтидан олса бўлади.

Телефон: (+998) 55−503−99−99.

Telegram боти: t.me/ITPU_bot

Реклама ҳуқуқлари асосида.