5 август куни «Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва яна 28 кишига нисбатан суд якунланиб, уларга ҳукм ўқилди. Айрим судланувчиларга 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Бир нафар судланувчи жазодан озод қилинди. Шунингдек, бир қанча судланувчиларга ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликни чеклаш жазолари тайинланди. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди раиси Мурод Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди. «Газета.uz» мухбири жараёнда қатнашди.

Суд ҳукмига кўра:

Саидазиз Саидалиев (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг:

  • 165-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик);
  • 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик);
  • 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият);
  • 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш);
  • 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари,
  • 277-моддаси 3-қисми «а» банди (Безорилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ғ.Ўринбоев (1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг:

  • 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (Туҳмат);
  • 165-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик);
  • 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик);
  • 25,168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари;
  • 227-моддаси 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш);
  • 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

У. Рахимов (1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг:

  • 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (Туҳмат);
  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик);
  • 168-модда 4-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик);
  • 227-моддаси 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш);
  • 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М.Мирходжаев (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 277-моддаси 3-қисми «а» банди (Безорилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ш. Самиев (1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А.Акрамов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

И.Сатвалдиев (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ф.Алимов (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Р.Бобоназаров (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Л.Шомуродов (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ш.Қуватов (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 277-моддаси 3-қисми «а» банди (Безорилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

У.Маҳмудов (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Б.Эркинов (1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А.Юлдашев (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари (Безорилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

С.Усмонов (1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари (Безорилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д.Умирзаков (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари (Безорилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д.Бадалов (1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д.Хошаков (1994 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Б.Мўминов (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д.Юнусов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д.Султанов (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил 6 ой 29 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Б.Самадов (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Х.Рискиев (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А.Нурматов (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисми (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, содир этилган жиноятнинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жазодан озод қилинди.

Б.Раҳмонов (1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 105 105 000 сўм миқдорида жарима ва иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 8 ой 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Н.Туляганов (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 90 750 000 сўм миқдорида жарима ва иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой 20 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Т.Абдумаликов (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик) ва 241-моддаси 1-қисми (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 132 000 000 сўм миқдорида жарима ва 2 йил 5 ой 13 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ё.Сотиволдиев (1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 4 ой 25 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

З.Қаюмов (1981 йилда Бухоро вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисми (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 3 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Суд жараёни якунида судланувчилар С.Саидалиев, У.Махмудов, Б.Эркинов, М.Мирходжаев, А.Юлдашев, Д.Юнусов, Р.Бобоназаров, Л.Шомуродов, Ш. Самиев, Б.Муминов, И.Сативалдиев, Д.Султанов, Б.Самадов, Х.Рискиев, А.Акрамов ва Ғ.Ўринбоевдан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Бошқа жабрланувчилар ва манфаатдор шахсларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлар бўйича ҳамда иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Судланувчи Саидазиз Саидалиев томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобига орттирилган мол-мулклар тегишли тартибда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратилиши белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида ёки ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар судига шикоят бериши, прокурор протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.