7 август куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Остонага етиб борди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

Эртага икки мамлакат раҳбарлари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Дастурга мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва «Марказий Осиё + Япония» форматидаги мулоқотда иштирок этиш ҳам режалаштирилган.

Фото

марказий осиё, президент, япония, қозоғистонмарказий осиё, президент, япония, қозоғистонмарказий осиё, президент, япония, қозоғистонмарказий осиё, президент, япония, қозоғистонмарказий осиё, президент, япония, қозоғистонмарказий осиё, президент, япония, қозоғистонмарказий осиё, президент, япония, қозоғистонмарказий осиё, президент, япония, қозоғистон