Тошкент шаҳри Сергели туманида 4 август куни вояга етмаган бола юқори қаватдан тушиб кетди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

С.Х. (2009 йилда туғилган) эҳтиётсизлиги оқибатида 5-қаватдаги яшаш хонадони деразасидан ерга йиқилган. У шифохонада вафот этган.

Хабарда айтилишича, марҳум 2-гуруҳ ногирони бўлган, шуниндек, ақли заифлиги сабабли руҳий асаб касаллар диспансерида рўйхатда турган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.