Компания вакилларининг таъкидлашича, Click манифести барча Click фойдаланувчилари учун ҳурмат изҳори, шунингдек, у компания ва унинг ходимларини ўз ечимларини яратишга нима илҳомлантираётгани ҳақидаги ҳикоя ҳамдир.

«Ўзинг зўрсан-да»

«Зўрлик ёки „вау“ ўзи нима? У айнан йирик, бой ёки модага оид бўлиши шартми? Фақат жамият тан олган, машҳур ёки замонавий касб билан шуғулланувчи инсонлар зўр деб ҳисобланадими? Зўрликнинг ташқи кўринишга, касбга, хулқ-атвор ёки турмуш тарзига талаблари борми? Ўйлаб қараса, инсонлар зўр нарсаларни кунига бир неча марталаб амалга оширишади. Кичик бўлса-да муваффақият қозонганимизда, қўлимдан келмайди, деб ўйлаган бирор нарсани амалга оширганимизда биз ўзимизни мақтаб турамизми?».

Бугун Click ҳар бир фойдаланувчига зўрлигини ва зўр лаҳзаларни ўзлари яратишини эслатмоқчи. Компания ҳар куни кўчада учратиш мумкин бўлган миллионлаб одамлар иловаси ўрнатилган телефонни кўтариб юришидан ва бу уларни дарҳол супер фойдаланувчига айлантириб, уларга ишонч бағишлашидан илҳомланади. Зеро уни ҳар бир ўзбекистонлик дунё финтехининг бир қисми бўлиб, пешқадам IT ютуқларидан фойдаланиш имконига эга бўлишини хоҳловчи одамлар ишлаб чиқади. Click ёрдамида ҳатто мураккаб муаммо ҳам зўр ва бутунлай содда ҳал қилиниш мумкинлиги компанияга завқ бағишлайди.

«Сиз бизни илҳомлантирасиз, биз сизга ишонамиз. Ўзинг зўрсан-да», — ўртоқлашди Click.

Бренднинг мазкур баёноти — бу Click компаниясининг деярли 13 йиллик тарихининг давомидир.

«Айнан шу ҳиссиёт ва фикр ҳатто компания кескин ўсганидан кейин ҳам ходимларнинг иштиёқини сақлаб қолишга ёрдам берган. Шу билан бирга, фойдаланувчилар учун нафақат қулай илова яратиш, балки уларни илҳомлантиришга ҳам ёрдам беради. Айнан шу манифестнинг асосини ташкил этди. Бренд доимо мазкур тамойиллар асосида яшаб келган ва бугун Click бу ҳақда батафсил гапириб бераётгани жуда яхшидир», — дея эълон қилинган видеороликни изоҳлади Click маркетинг департаменти директори Юлия Миннуллина.

Сайт: click.uz
Facebook: fb.com/click.uz
Instagram: @clickuz
Telegram-боти: t.me/clickuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.