Сиёсат

дайжест

Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким президент йиғилишида фаолиятидаги тизимли камчиликлар учун ишдан олинганди.


дайжест

Тўртта туманга янги ҳокимлар тайинланди

Мазкур 4 та туманга янги ҳокимлар тайинланди: Тахиатош — Камилжан Айтбаев, Мингбулоқ — Ахрор Мансуров, Фурқат — Элёрбек Асронкулов, Тошкент тумани — Сардорбек Эргашев.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди. Уни Қозоғистон президенти кутиб олди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остонага етиб борди. Уни аэропортда президент Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Раҳбарлар 8 август куни Олий давлатлараро кенгаш мажлисини ўтказади.


Жамият

дайжест

Президент ўзбошимча эгалланган ерларга ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ўзбекистонда 3,6 миллиондан ортиқ бундай участкалар мавжудлиги тахмин қилинмоқда. Қонун 2028 йил 1 январгача амал қилади.


дайжест

90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди

Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 200 минг доллар пора талаб қилиб, 90 минг доллар олаётганида қўлга тушганди. Суд ҳукми билан унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг шериклари ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Тошкентда «валютчик»дан қарийб 240 минг доллар олиб қўйилди

Чилонзорда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахснинг уйидан қарийб 240 минг доллар ва 482 млн сўм ашёвий далил сифатида олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини ва чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди

Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори хизмат хонадонида турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди. Воқеага эр-хотиннинг ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.


дайжест

Тошкентда 15 ёшли бола 5-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманида 15 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди. Бош прокуратурага кўра, унинг ногиронлиги бўлган ва руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.


дайжест

Эмизиш: фактлар ва янглиш қарашлар (инфографика)

Деярли барча оналарда чақалоқлари учун етарли миқдорда сут бўлади, бу дастлабки 6 ойда озиқ-овқат ва сув ўрнини босади. Бироқ эмизиш вақт ва кўникма талаб қилади, шу боис уларни уйда ва ишда қўллаб-қувватлаш муҳим. ЮНИCЕФ кенг тарқалган янглиш қарашларга инфографикалар орқали аниқлик киритди.


дайжест

Қорақалпоғистондаги 7 та туман ҳокимликлари қонунчиликка зид норматив ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли тумани ҳокимликларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларида қонун бузилишига йўл қўйилганини аниқлади.


дайжест

Уй қамоғидаги айрим шахслар электрон браслет орқали назорат қилинади

Ўзбекистонда озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланилади.


дайжест

Июль ойи ҳарорат бўйича олдинги йиллардагидан қулайроқ бўлди — Ўзгидромет

Ўтган июль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўзининг рекорд кўрсаткичларидан анча узоқ бўлди, дея хабар берди Ўзгидромет. Ой охирида максимал ҳарорат +41, жанубда +46 даражага етди.


дайжест

Ўзбекистонда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичи бошланмоқда. БМТТД «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашда давом этади

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТТД ваколатхонаси раҳбари Акико Фужии 2025 йилда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичини бошлаш ва «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашни давом эттириш бўйича иккита келишув имзолади. Оролбўйига 2 млрд сўмлик техник жиҳозлар олиб келинди.


дайжест

Тошкент вилоятида ҳаракатдаги ИИБ машинасидан сакраган фуқаро вафот этди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида кечаси жамоат тартибини бузгани учун ИИБ ходимлари томонидан ҳушёрхонага олиб кетилаётган фуқаро қочиш мақсадида ўзини машинадан ташлади. У жарроҳлик амалиётига қарамай вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ходимларга текширув тайинланди.


Спорт

дайжест

«Аёллар овқат пишириб, уйда ўтириши керак, деган гаплар менга доим мотивация берган» — Диёра Келдиёрова

Париж Олимпиадасида олтин медаль олган Диёра Келдиёрова ва унинг мураббийи Марко Шпитка Халқаро дзюдо федерациясига интервью берди. Мураббий узоқ йиллик машғулотлар, япониялик Абэга қарши жанг ҳақида сўзлади. Диёра эса турмуш ўртоғининг қўллови, келгуси режалари ва бошқалар тўғрисида айтиб ўтди.


дайжест

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада финалига чиқди (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, Олимпиада олтини учун жанг қиладиган учинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди. Шу куни яна уч нафар ўзбекистонлик курашчи ҳам баҳсларини ўтказди, улардан икки нафари бронза медали учун имкониятларини сақлаб қолди.


дайжест

Париж-2024: Олимпиаданинг 12-кунида баҳсга киришадиган ўзбекистонликлар рўйхати

Париж Олимпиадасининг 12-кунида ўзбекистонликлар 3 та спорт турида қатнашади. Унда эшкак эшувчилар Екатерина Шубина ва Шахриёр Маҳкамов стартга чиқади. Боксчи Баҳодир Жалолов ярим финалда жанг қилади. Юнон-Рум курашчилари эса бронза медали учун ҳаракатини бошлайди.


дайжест

Парижда қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланди

Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий тақдирланди. Акмал Ҳасановга бу иши учун қўшни мамлакатнинг халқаро жамоат бирлашмаси томонидан «Чингиз Айтматов» медали берилди.


дайжест

Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича ЖЧ тимсоли бўлди

ФИФА Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати расмий тимсоли бўлганини эълон қилди.


дайжест

Ўзбекистонлик икки курашчи бронза медаллари учун беллашади (видео)

Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Арам Варданян ва Рустам Ассакалов ўтиш баҳсларида рақибларини мағлубиятга учратиб, бронза медаллари учун курашиш имкониятини қўлга киритди (видео, фото).


Жаҳон

дайжест

Камала Ҳаррис вице-президентликка номзод сифатида Миннесота губернатори Тим Уолцни танлади

Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис Миннесота губернатори Тим Уолцни АҚШ президентлиги сайловларида шерик сифатида танлади. Уолц — АҚШ Миллий гвардиясининг собиқ аъзоси, у, шунингдек, мактабда ижтимоий фанлардан дарс берган.


дайжест

Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлди

Июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган Исмоил Ҳаниянинг ўрнига Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлади. Исроил ҳукумати уни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумларига бошчилик қилганлардан деб билади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!