Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ёнғинда дарахтлар шикастланди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Янги камолот маҳалласидаги атрофи ўралган очиқ майдонда қуриган ўтлар ёниши ортидан ёнғин келиб чиққан ва 100 квадрат метр майдон ёнган. Оқибатда ҳудудда мавжуд дарахтларга жиддий зарар етган.

Хабарда шикастланган дарахтлар сонига аниқлик киритилмаган.

Айни дамда ёнғин оқибатлари бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, экология ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.