7 август куни Нурали Шуҳратович Жўраев Ғозғон шаҳри ҳокими вазифасига тайинланди, дея хабар бермоқда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Нурали Жўраев 1988 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ва Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини иқтисодчи, бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг аввалги ҳокими июль ойида президент ўтказган йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинганди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг сентябрь ойи охирида Олий Мажлис палаталарининг тегишли қарорлари билан Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилган. Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиб, шаҳар ҳокимлиги ташкил қилинган эди. Ўшанда унга Азим Даникулович Базаров ҳоким бўлганди.