Тахиатош (Қорақалпоғистон), Мингбулоқ (Наманган), Фурқат (Фарғона) ва Тошкент (Тошкент вилояти) туманларига ҳокимлар тайинланди.

Жўқорғи Кенгеснинг хабар беришича, 7 август куни халқ депутатлари Тахиатош тумани кенгашининг навбатдан ташқари 80-сессияси бўлиб ўтди. Унда Камилжан Курбанбаевич Айтбаев ҳудуднинг янги ҳокими этиб тайинланди.

тахиатош тумани, мингбулоқ, фурқат тумани, тошкент тумани, Камилжан Айтбаев, Ахрор Мансуров, Элёрбек Асронкулов, Сардорбек Эргашев

Айтбаев фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи, Хўжайли тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

Айни лавозимга қадар у Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётганди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Мингбулоқ туманини энди Ахрор Аҳмадалиевич Мансуров бошқаради.

тахиатош тумани, мингбулоқ, фурқат тумани, тошкент тумани, Камилжан Айтбаев, Ахрор Мансуров, Элёрбек Асронкулов, Сардорбек Эргашев

Мансуров 1988 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Мингбулоқ тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчилигидан бошлаган.

Шунингдек, Наманган вилояти адлия бошқармасида турли вазифаларда, вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари, Президент Администрацияси етакчи инспектори, вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

У тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов ўрнига Элёрбек Мадаминович Асронкулов янги ҳоким этиб тайинланди.

тахиатош тумани, мингбулоқ, фурқат тумани, тошкент тумани, Камилжан Айтбаев, Ахрор Мансуров, Элёрбек Асронкулов, Сардорбек Эргашев

Асронкулов 1985 йилда Бағдод туманида туғилган. Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Пенсия жамғармаси Бағдод тумани бўлими инспектори вазифасида бошлаган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019−2020 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратида фаолият олиб борган. 2020−2023 йилларда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.

У 2023 йил 20 августдан бери Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг билдиришича, Тошкент тумани ҳокими этиб Сардорбек Кадирович Эргашев тайинланди (собиқ ҳоким Одилхон Рустамов йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун лавозимидан озод қилинган).

тахиатош тумани, мингбулоқ, фурқат тумани, тошкент тумани, Камилжан Айтбаев, Ахрор Мансуров, Элёрбек Асронкулов, Сардорбек Эргашев

Эргашев 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2023 йилда Тошкент архитектура-қурилиш университетларини тамомлаган.

У фаолияти давомида Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.