Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев 7 август куни бўлиб ўтган жанг натижаларига кўра Париждаги Олимпия ўйинлари финалига чиқди.

Вазни 71 килограммгача бўлган, бокс бўйича 23 ёшли жаҳон чемпиони ярим финалда 2021 йилги вице-жаҳон чемпиони, америкалик 21 ёшли Омар Жонсга қарши рингга чиқди.

Мўйдинхўжаев биринчи раундда 4:1, иккинчисида 3:2, учинчисида рақибига 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Якуний ҳисоб Ўзбекистон вакили фойдасига бўлди — 3:2.

Финалда у 22 ёшли Панамерика ўйинлари чемпиони, мексикалик Марко Алонсо Верде Алварес билан тўқнаш келади. У ярим финалда 2022 йилги Европа ўйинлари вице-чемпиони, британиялик Люис Ричардсонни мағлуб этган. «Олтин» учун кураш 10 августга ўтар кечаси соат 00:30 да бўлиб ўтади.

Шу тариқа, Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложоновдан кейин финалга чиққан учинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди. Яна икки боксчи — Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Халоков ярим финал жангларини ўтказиши керак.

Жанг видеоси

Бошқа мусобақалар

асадхўжа мўйдинхўжаев, бокс, олимпиада ўйинлари, париж-2024

6 август куни ўзбекистонлик курашчилар чиқиш қилди. Хусусан, хотин-қизлар курашида Актенге Кеунимжаева (-50 кг) 1/8 финалда украиналик Оксана Ливачга ютқазди (видео). Унинг рақиби кейинги босқичда мағлуб бўлди, шу боис асли қорақалпоғистонлик курашчи медал қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди.

асадхўжа мўйдинхўжаев, бокс, олимпиада ўйинлари, париж-2024

2019 йилги вице-жаҳон чемпиони, 2016 ва 2018 йилги Осиё чемпионатларининг бронза медали совриндори, 28 ёшли ўзбекистонлик курашчи Арам Варданян (Ереванда туғилган, 2010 йилдан буён Ўзбекистон учун кураш олиб боради) 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/8 финалда Африка ўйинлари вице-чемпиони, мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмонни мағлуб этди — 9:0.

У чорак финалда япониялик 23 ёшли Осиё чемпиони Нао Кусакага имкониятни бой берди. Япониялик финалга йўлланма олди, бунинг эвазига ўзбекистонлик спортчи энди бронза медали учун жангларда қатнашиши мумкин бўлади.

асадхўжа мўйдинхўжаев, бокс, олимпиада ўйинлари, париж-2024

40 ёшли Рустам Ассакалов (Краснодарда туғилган, 2012 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасида) сўнгги учта Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Бундан ташқари, 2015 йилги жаҳон чемпионатида кумуш медал, 2019 йилги жаҳон чемпионатида эса 3-ўринни эгаллаган.

-97 кг вазн тоифасида у 1/8 финалда Марказий Америка ўйинларининг тўрт карра ғолиби, Панамерика чемпионатининг кўп карра ғолиби, гондураслик Кевин Межиани мағлуб этди (жанг видеоси).

Чорак финалда Ассакаловни беш карра Европа чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпиони, арманистонлик Олимпиада чемпиони Артур Алексанян кутиб турган эди ва у 5:9 ҳисобида ғалаба қозонди.

Алексанян ҳам финалга чиқди, шу сабабли Рустам Ассакалов ҳам бронза учун баҳсларда иштирок этади.

7 август куни соат 14:00 да Арам Варданян жазоирлик Абделкрим Уакалига, Рустам Ассакалов эса жанубий кореялик Ким Сеунг Жунга қарши курашга чиқади.