7 август куни Ўзбекистон терма жамоасидан яна 5 нафар спортчи Париж Олимпиадасида 3 та спорт тури: байдарка ва каноэда эшкак эшиш, Юнон-Рум кураши ҳамда бокс бўйича баҳслашади.

Иштирокчилар рўйхати:

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Соат 12:30 дан сўнг Екатерина Шубина 500 метрга каноеда эшкак эшиш бўйича стартга чиқади.

У Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган. 36 ёшли спортчи фаолияти давомида Осиё ўйинларида 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлган. Шунингдек, қитъа чемпионати ва Жаҳон кубоги босқичларида ҳам бир неча бор шоҳсупага кўтарилган.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Соат 13:40 дан кейин бўладиган 1000 метрга каноэда эшкак эшиш баҳсларида Шахриёр Маҳкамов ҳам қатнашади.

Спортчи 2015 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Унинг ҳисобида шу вақтгача Осиё чемпионатларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида бронза, Ханчжоу-2022 да эса кумуш медаль билан тақдирланган.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Юнон-Рум курашчилари бугун бронза медали учун ўтиш баҳсларида курашади. Хусусан, соат 14:00 дан сўнг Арам Варданян (77 кг) бу йўлда жазоирлик Абд Элкрим Оуакалига қарши гиламга чиқади. У 6 август куни саралаш баҳсида мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондни 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Лекин, чорак финалда япониялик Нао Кусакага енгилди. Рақиб финалгача етиб боргани ортидан Арамга медаль учун курашиш имкониятини ўзида сақлаб қолди.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Ундан сўнг 97 кг вазнда Рустам Ассакалов кореялик Ким Сеунгжунг билан курашади. У ҳам саралаш баҳсларида чорак финалгача етиб борганди. 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехия мағлуб этилди, бироқ, чорак финалда арманистонлик Артур Алексанян ундан устунлик қилди.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

8 августга ўтар кечаси (+92 кг) боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиададаги ярим финал жангини ўтказади. 30 ёшли спортчига германиялик 25 ёшли Раман Тиафак рақиблик қилади.

Жалолов бунгача саралаш баҳсида Норвегия, чорак финалда Австралия вакилини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.