Тошкент шаҳридаги Вебстер университети ҳамкор университетлар билан ташкил этилган қўшма дастурларига қабул жараёнини якунлаш арафасида. Ушбу дастурлар талабаларга Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида юқори сифатли халқаро таълим олиш имкониятини беради.

Вебстер университети 2024−2025 ўқув йилида қуйидаги қўшма дастурлар бўйича қабул жараёнини амалга оширмоқда:

  • Тошкент тиббиёт академиясида:
    • Биология (BA in Biology);
    • Кимё (BS in Chemistry);
    • Психология (BA in Pschology);
    • Ҳамширалик иши (BS in Nursing);
    • Соғлиқни сақлаш бошқаруви магистри (MHA, Master of Health Administration);
  • Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида:
    • Биология (BA in Biology);
    • Кимё (BS in Chemistry);
    • Психология (BA in Psychology);
  • Самарқанд давлат чет тиллари институтида:
    • Инглиз тилини ўзга тилларда сўзлашувчиларга ўқитиш бўйича магистратура (MA TESOL, Teaching English to Speakers of other Languages);
  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида — Иқтисодиёт (BA in Economics);
  • Самарқанд давлат тиббиёт университетида — Ҳамширалик иши (BS in Nursing);
  • Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида:
    • Биология (BA in Biology);
    • Кимё (BS in Chemistry);
    • Психология (BA in Pschology);
    • Ҳамширалик иши (BS in Nursing);
  • Бухоро давлат университетида:
    • Инглиз тилини ўзга тилларда сўзлашувчиларга ўқитиш бўйича магистратура дастури (MA TESOL, Teaching English to Speakers of other Languages);
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида:
    • Инглиз тилини ўзга тилларда сўзлашувчиларга ўқитиш бўйича магистратура дастури (MA TESOL, Teaching English to Speakers of other Languages).

websters, реклама

Талабалар халқаро миқёсда тан олинган АҚШ дипломи билан битиради ва уларга чексиз имкониятлар эшиклари очилади. Бакалавриатда «3+1» дастури орқали охирги 1 йилни АҚШда ўқиш имконияти мавжуд. Ҳужжатлар онлайн тарзда университет сайти орқали топширилади.

Бакалавриат талабалари ўқишни тугатгандан сўнг иккита — Вебстер университети ва маҳаллий университет дипломига эга бўлади. Мисол учун, Тошкент тиббиёт академиясида Вебстер университетининг қўшма дастурини ўқиган талабалар ҳам Тошкент тиббиёт академияси, ҳам Вебстер университети дипломини олади.

Муҳим саналар:

  • кузги семестр учун ҳужжат топширишнинг сўнги муддати — 14 август;
  • бакалавриат учун кузги семестр бошланиши — сентябрь ойи.

Ҳужжатларни онлайн топшириш бўйича видеоинструкцияни қуйидаги ҳаволалар орқали кўриш мумкин:

Келажакни Вебстер билан яратган маъқул.

Ушбу дастурларда дарс бериш учун АҚШ ва дунёнинг бошқа ОТМларидан тажрибага эга ўқитувчилар таклиф қилинган. Дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Вебстер университетининг бакалавр ва магистр даражалари бутун дунёда тан олинган ва Ўзбекистонда нострификацияни талаб қилмайди.

Кириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Телефон: (+998) 55−503−00−66.

Instagram: @websteruzbekistan
Telegram: t.me/websteruniversitytashkent

Реклама ҳуқуқлари асосида.