Париждаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар юнон-рум курашчиси бронза медаллари учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

6 август куни бўлиб ўтган чорак финалда юнон-рум курашчилари Арам Варданян ва Рустам Ассакалов мағлубиятга учраган бўлса-да, рақиблари финалга чиқди ва бу уларга бронза медали учун баҳсларда қатнашиш имкониятини берди.

2019 йилги жаҳон вице-чемпиони, 2016 ва 2018 йиллардаги Осиё чемпионатларининг бронза медали совриндори, 28 ёшли ўзбекистонлик курашчи Арам Варданян (77 кг гача) уч карра Африка чемпиони, Африка ўйинларининг икки карра ғолиби, жазоирлик Абделькрим Уакали билан беллашди.

Баҳсда ўзбекистонлик спортчи рақибини 9:0 ҳисобида енгди.

Тўлиқ

Осиё ўйинлари ғолиби ва совриндори, 2015 йил вице-чемпиони, 97 килограмм вазн тоифасидаги 40 ёшли Рустам Ассакалов Осиёнинг икки карра вице-чемпиони, жанубий кореялик Ким Син Жун билан беллашди.

Учрашув бошида ўзбекистонлик спортчи 4 очко олди. У прессингни давом эттирди ва баҳсни 8:2 ҳисобида ғалаба билан якунлади.

Тўлиқ

7 август куни соат 21:57 да бронза учун жангда Арам Варданян уч карра Европа чемпиони, жаҳон чемпионатларининг икки карра бронза медали соҳиби, арманистонлик 25 ёшли Малхас Амоян билан учрашади.

Соат 22:18 да Рустам Ассакалов бронза медали учун 2023 йилги жаҳон чемпиони, Панамерика ўйинлари ва бошқа турнирлар чемпиони, кубалик 25 ёшли Габриэль Росильога қарши гиламга чиқади.

Фото

арам варданян, курашчилар, олимпиада-2024, париж-2024, рустам ассакалов