Париж Олимпиадасининг 14-кунида ўзбекистонлик 13 нафар спортчи 5 та спорт тури: сувга сакраш, бадиий гимнастика, таэквондо, эркин кураш ва бокс баҳсларига киришади. Улар ўз иштирокини соат 13:00 дан сўнг бошлайди.

Сувга сакраш

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Игорь Мялин эркаклар ўртасида 10 метрдан сувга сакраш дастурида дебют қилади. У мазкур йўналишда Ўзбекистон тарихида биринчи лицензияга эгалик қилган. 28 ёшли спортчи Россия Федерациясининг Пенза шаҳрида туғилган. 2023 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2023 йил Малайзияда ўтган халқаро турнирда 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан тақдирланган. Қатарда ўтган жаҳон чемпионатида финал босқичига йўл олиш орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.

Бадиий гимнастика

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Соат 13:00 дан кейин бадиий гимнастикачилар гуруҳ машқини бажаришга киришади. Таркибда 5 нафар қиз бор: Эвелина Аталянтс, Шахзода Ибрагимова, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова, Иродахон Садикова.

Таэквондо

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

22 ёшли Осиё чемпиони Жасурбек Жайсунов -80 кг вазн тоифасида саралаш баҳсларида эронлик Меҳран Баркҳордарига қарши даянга чиқади.

Ўзбекистонлик спортчи 2023 йили Хитойда ўтган Гран при мусобақасида 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, 2024 йилги Осиё лицензион турнирида 1-ўринни эгаллаб, Париж Олимпиадасига йўлланма олган.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Соат 15:00 дан сўнг Осиё ўйинлари совриндори Озода Собиржонова сербиялик Александра Перишичга қарши жанг қилади.

22 ёшли Озода 2017 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2018 йил ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш, 2019 йил тенгқурлари орасидаги қитъа биринчилигида бронза медали соҳибига айланган. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида аралаш жамоавий дастурда бронза медалига эга чиққан.

Эркин кураш

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Соат 14:00 дан сўнг эркин курашчи Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида саралаш босқичида қочоқлар жамоасидан 26 ёшли россиялик Маҳамедҳабиб Кадзимаҳамедауга қарши гиламга чиқади.

Жамалов 1998 йил 1 июнь куни Россиянинг Хасавюрт шаҳрида туғилган. Мураббийи — Олим Ҳикматов. 2024 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Будапешт рейтинг турнири ғолиби Разамбек Жамаловнинг Парижга йўл олиши ҳам аҳамиятга эга. Аввалроқ Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов апрель ойида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритганди. Мураббийлар штабининг қарорига кўра, бугунги кунда атлетларнинг спорт формаси ва сўнгги турнирларда қайд этган натижасини инобатга олган ҳолда Разамбек Жамалов Париж гиламларида курашадиган бўлди. Эркин кураш спортида Олимпиада лицензиялари алоҳида спортчига эмас, терма жамоа ҳисобига берилади.

Бронза медали учун курашувчилар

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

(86 кг) Жавраил Шапиев чорак финалда болгариялик спортчига мағлуб бўлди. Рақиб финалгача етиб боргани ҳисобига Жавраил бронза медали учун курашни давом эттирадиган бўлди. Бугун Жавраил Шапиев ўтиш босқичида Канада вакили Роберт Мурга қарши курашади.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Соат 21:15 дан сўнг яна бир курашчи (-57 кг) Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун гиламга чиқади. У Пуэрто Рико ва Ҳиндистон вакиллари баҳсининг ғолиби билан курашади.

Бокс

10 августга ўтар кечаси ўзбекистонликларни 2 та финал жанги кутмоқда. Соат 00:30 дан кейин (-71 кг) боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Мексика вакили Марко Алварезга қарши жанг қилади. Ссоат 01:35 дан сўнг эса (-92 кг) Лазизбек Мулложонов озарбайжонлик Лорен Домингуез билан рингда тўқнаш келади.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт