Хоразм вилояти Гурлан туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

Қайд этилишича, «Х.Ш.» компанияси раҳбари Э.С. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводидаги ҳисобга олиш ускунасининг уланиш схемаларини ўзгартириш йўли билан ташқари таъсир кўрсатган.

Бунинг оқибатида 4 млрд 786 млн сўмлик (5 млн 318 минг кВтсоат) электр энергиясини ўғирлаган.

бош прокуратура, электрдан ноқонуний фойдаланиш

Ҳолат юзасидан компания раҳбари Э.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.

«Ўзэнергоинспекция»нинг маълум қилишича, июль ойида 801 та ҳолатда жами 234 млрд 778 млн сўмлик электр ва табиий газ талон-торож қилинган. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 304 та маъмурий иш расмийлаштирилган.