Япония бош вазири Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди, дея хабар берди Kyodo агентлиги.

Бу Япония метеорология агентлиги томонидан эълон қилинган мамлакат жануби-ғарбидан марказий қисмигача чўзилган ҳудудда кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан боғлиқ.

Пайшанба куни Япониянинг жануби-ғарбий қисмида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди.

Кишида АҚШнинг жума куни эрталаб Нагасаки шаҳридаги атом бомбасининг 79 йиллиги муносабати билан ўтказилган тинчлик маросими доирасидаги матбуот анжуманида сафарнинг бекор қилинишини эълон қилди. Куннинг иккинчи ярмида у Остонада бўлиб ўтадиган Япониянинг Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокидаги илк саммитида иштирок этиши керак эди.

Япония ҳукуматига кўра, пайшанба кунги зилзила Миязаки ва қўшни икки префектурадаги биноларга катта зарар етказган. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

япония, фумио кишида

япония, фумио кишида

Тошкентда Япония бош вазирининг ташрифи арафасида пайшанба куни кўплаб кўчаларда Ўзбекистон ва Япония байроқлари осилди. Мухбирларимизга кўра, уларни йиғиштириб олиш ишлари бошланган.