9 август куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида иштирок этгани ҳақида ёзгандик. Қуйида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган таклифларни келтирамиз.

  1. Маслаҳат учрашуви форматини янада такомиллаштириш.
  2. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш.
  3. Иқтисодий шерикликни ривожлантиришнинг янги моделини ишлаб чиқиш.
  4. Тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш ва регламентларни унификация қилиш, божхона операциялари ва фитосанитария тартиб-таомилларини рақамлаштириш, давлат харидлари жараёнида ўзаро иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқиш.
  5. Бош вазирлар ўринбосарлари даражасида Иқтисодий кенгаш — мунтазам равишда учрашувларни йўлга қўйиш.
  6. Марказий Осиё бизнес ҳамкорлиги ҳафталигини ўтказиш.
  7. Қисқа қўшилган қиймат занжирларини яратиш, етакчи халқаро компаниялардан инвестиция ва технологияларни жалб қилиш, кооперациянинг янги шаклларини жорий этиш.
  8. Марказий Осиё инвестиция кенгаши ва минтақа мамлакатлари Инновацион ривожланиш банкини ташкил этиш, қўшма инвестиция форумларини мунтазам ўтказиб бориш.
  9. Транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш.
  10. Транспорт вазирликлари, ташувчилар ва экспедиторлар, логистика компаниялари ва мутахассислар иштирокида Экспертлик конференциясини ўтказиш.
  11. Аграр ишлаб чиқаришнинг инновацион усуллари, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш, чуқур қайта ишлашни ривожлантириш, селекция соҳасида илмий ишларни кучайтириш, кластерлар ва «ақлли фермалар»ни яратиш.
  12. Сентябрь ойида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро форум ва унинг доирасида Минтақавий стратегия ишлаб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги вазирларининг алоҳида учрашувини ўтказиш.
  13. Орол фожиасига ечим топишга қаратиш мақсадида минтақадаги экологик вазият ҳақида қўшма тақдимот ўтказиш.
  14. Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш комплекс дастури, Трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
  15. Минтақавий ўзига хосликни шакллантиришнинг амалий жиҳатларига бағишланган илмий форум ўтказиш.
  16. Инновацион ғоялар ва лойиҳалар минтақавий ёшлар танловини ўтказиш.
  17. Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш ва мамлакатлардаги етакчи олий ўқув юртларининг дипломларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш.
  18. Минтақа давлатларининг иқтидорли талабалари ўқиши учун ўзаро келишувлар асосида стипендиялар ажратиш.
  19. «Битта тур — бутун минтақа» тамойили бўйича миллий ID карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш.
  20. Марказий Осиёда стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида кўп томонлама битимни имзолаш.