Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Асадхўжа Мўйдинхўжаев 10 август куни бўлиб ўтган финал жанги якунларига кўра Париждаги Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

71 килограммгача бўлган вазн тоифасида бокс бўйича 23 ёшли жаҳон чемпиони мексикалик 22 ёшли Панамерика ўйинлари чемпиони Марко Алонсо Верде Альваресга қарши рингга чиқди.

Ўзбекистонлик учта раунддан иккитасини 5:0 ҳисобида ўтказган бўлса, охиргисида худди шундай ҳисобда мағлуб бўлди. Ҳакамларнинг бир хил баллари эвазига Асадхўжа Муйдинхўжаев ғалаба қозонди — 5:0 (29:28, 29:28, 29:28, 29:28, 29:28).

Бронза медали америкалик Омари Жонс ва британиялик Льюис Ричардсонга насиб этди.

Учрашувдан сўнг у ота-онасига мурожаат қилиб, уларни яхши кўришини айтди, шунингдек, президентга ҳам миннатдорчилик билдирди.

Шу тариқа Асадхўжа Мўйдинхўжаев Хасанбой Дўсматовдан кейин ушбу Олимпиадада олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик иккинчи боксчи бўлди. Шунингдек, Лазизбек Мулложонов (10 август 1:34), Баҳодир Жалолов (11 август 1:51) ва Абдумалик Халоковнинг (11 август 00:47) финал жанглари ҳам ўтказилади.

Бу Ўзбекистоннинг Олимпиададаги тўртинчи олтин медали бўлди — Ўзбекистон учун энг яхши бўлган 2016 йил Олимпиадаси билан бир хил. Бу терма жамоага 15 ўринга кўтарилиш имконини берди (соат 00:55 ҳолатига кўра).

асадхўжа мўйдинхўжаев, бокс, олимпиада-2024, олимпия ўйинлари 2024, париж-2024

Жанг видеоси

Telegram’да томоша қилиш

Тақдирлаш маросими

Telegram’да томоша қилиш