Париж Олимпиадасининг 15-кунида ўзбекистонлик 10 нафар спортчи 7 та спорт тури: бокс, кураш, бадиий гимнастика, таэквондо, оғир атлетика, замонавий бешкураш ва енгил атлетика баҳсларига киришади. Улар ўз иштирокини соат 11:00 дан сўнг бошлайди.

Енгил атлетика

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Шоҳруҳ Давлатов соат 11:00 да енгил атлетиканинг марафон йўналишида бўйича баҳсларга киришади.

28 ёшли спортчи Сурхондарё вилояти Сараосиё туманида туғилган. 2017 йил Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан жой олган. Мураббийлари Камолиддин Рўзимуҳаммедов ҳамда Наталя Холдорова. Тошкент, Иссиқ-кўл, Олма-ота ва бир қатор шаҳарларда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган халқаро марафонларда мунтазам равишда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келади.

Давлатов 2023 йил 3 декабрь куни Испанияда ўтган «Valencia Marathon Trinidad Alfonso» марафонида (42 км, 195 метр) 2 соат, 7 дақиқаю 2 сония натижа қайд этиб, Париж-2024 нормативини бажаришга муваффақ бўлган.

Таэквондо WТ

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Никита Рафалович таэквондо WТ бўйича 14:25 да баҳсларга киришади. У +80 кг вазн тоифасидаги 1/16 босқичда эронлик Ариан Салимига қарши жанг ўтказади.

Рафалович Никита Игоревич 1993 йил 10 октябрь куни таваллуд топган. 2010 йилдан таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Максим Рафалович. Спортчимиз фаолияти давомида Осиё ўйинларининг 1 тадан олтин ва кумуш, жаҳон чемпионатларининг 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида Гран-при турнирларининг 2 та кумуш ва 3 та бронза, Осиё чемпионатларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари ҳам мавжуд.

Рафалович Бутунжаҳон таэквондо WТ федерациясининг июнь ойи учун йўлланмаларни қайта тақсимлаш дастурига кўра, +80 кг вазн тоифасида Париж-2024 лицензиясини қўлга киритди.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Светлана Осипова эса таэквондо WТ бўйича баҳсларри 14:36 да бошлайди. У +67 тоифасида 1/16 босқичида Кот-д'Ивуар вакиласи Астан Кетерин Фаге Базили билан беллашади.

Светлана 2000 йил 3 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. 2016 йилдан таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Дастлаб Паҳлавон Собиров қўл остида шуғулланган қаҳрамонимизга ҳозирда Павел Хан мураббийлик қилмоқда. Осипова аёллар ўртасида энг юқори вазн тоифасида қатор ғалабаларга эришиб келмоқда. Жумладан, 2017 йил Ашхободдаги Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кумуш, Жакарта-Палембанг-2018 Осиё ўйинларида яккалик, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг яккалик ва аралаш жамоавий дастурларида бронза медаллари билан тақдирланган. Боку-2017 Ислом бирдамлиги ўйинларидаги бронза медалини Коня-2021 ўйинларида олтинга айлантирди. 2022 йил Гвадалахара мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида олтин, келаси йил Бокуда ўтган дунё биринчилигида эса бронза медалига эга чиққан. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2019 йил «Зулфия» номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

2023 йил декабрь ойида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, +67 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Оғир атлетика

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича баҳсларни 14:30 да бошлайди. У -102 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўз маҳоратини кўрсатади.

Акбар 1999 йил 8 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дунёга келган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига мураббий Баҳром Мендибоев қўл остида тайёргарлик кўрмоқда. Юртдошимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, Осиё чемпионатларининг 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали соҳиби ҳисобланади. Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган. Жўраев 2021 йил Тошкент ва 2023 йил Ар Риёд шаҳарлари мезбонлик қилган жаҳон чемпионатларида -109 кг вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатган. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида эса Олимпиада рекорди билан чемпионликни расмийлаштирган. Ушбу натижалари эвазига «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган.

Жўраев Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтинги якунига кўра, -102 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Оғир атлетика бўйича яна бир вакилимиз Ригина Адашбаева эса ўз чиқишларини 19:00 да бошлайди. У -81 килограммгача бўлган вазн тоифасида беллашади.

Адашбаева Ригина Нодир қизи 2001 йил 29 октябрь куни дунёга келган. 2020 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Нурилло Тоғаев. Мусобақаларда -81 ва -87 кг вазн тоифаларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ригина Осиё чемпионатларида 4 та кумуш ва 2 та бронза, Коня-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза ва Беларусьда ўтган II МДҲ ўйинларида кумуш медаль билан тақдирланган.

Адашбаева Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтинги якунига кўра, -81 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Бадиий гимнастика

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Бадиий гимнастика бўйича вакилаларимиз 17:00 да гуруҳ машқини ўтказади. Таркибда 5 нафар қиз бор: Эвелина Аталянтс, Шахзода Ибрагимова, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова, Иродахон Садикова.

Замонавий бешкураш

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Алисе Фахритдинова замонавий бешкураш (сакраш, қиличбозлик, отиш, югуриш, сузиш) бўйича ярим финалнинг Б гуруҳи вакиллари орасида иштирокини давом эттиради. Баҳслар 17:10 да бошланади.

Алисе Фахритдинова 8 август куни бўлиб ўтган қиличбозлик бўйича кечган баҳсларда спортчимиз 220 балл жамғаришга эришганди.

Эркин кураш

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

Разамбек Жамалов эркин кураш финалида япониялик Даичи Такатанига қарши 22:25 да матга чиқади. 9 август куни -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган терма жамоамиз аъзоси Разамбек Жамалов ярим финалда тожикистонлик Виктор Рассадинни мағлубиятга учратганди.

Бокс

олимпия ўйинлари, париж 2024, спорт

57 килограммгача бўлган вазн тоифасида у катталар олимпиадасида дебют қилган Абдумалик Халоков 11 августга ўтар кечаси соат 00:45 да финал баҳсини ўтказади. Олтин медаль учун жанг Акмал Ҳасанов ёрдам берган қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлига қарши бўлиб ўтади.

Яна бир финалда иштирок этадиган боксчимиз Баҳодир Жалолов эса 01:50 да испаниялик Айюб Гадфага қарши рингга кўтарилади.