Тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди. Ҳодиса юзасидан пойтахт ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 август куни соат 14:02 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 14:08 да етиб бориб, ёнғин соат 14:29 да ўчирилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.