Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Разамбек Жамалов Париждаги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди.

9 август куни спортчи (-74 кг) саралаш баҳсларида Беларус вакили Магомедхабиб Кадимагомедовни (8:0), 1/8 финалда тўрт карра Европа чемпиони, икки карра вице-чемпион словакиялик Таймураз Салказановани (11:3, видео), чорак финалда — россиялик Чермен Валиев (6:5, видео), ярим финалда — Жаҳон чемпионати совриндори, Тожикистон вакили россиялик Виктор Рассадин (8:2, видео) мағлуб этди.

Финалда у Осиё ва жаҳон чемпионатларининг кўп карра совриндори япониялик 29 ёшли Даичи Такатани билан курашди. Жамалов ўйин тақдирини муддатидан олдин ҳал қилди. Аввалига у иккита муваффақиятли ҳужум уюштириб, 4 очкони қўлга киритди, кейин эса рақибни маҳкам ушлаб, ҳаракатсиз қолдирди. Япония томони қарорга эътироз билдирмоқчи бўлди, бироқ ҳайъат тизими ўйинда ҳеч қандай қоидабузарликларни кўрмади ва ғалабани Ўзбекистон вакилига берди.

олимпиада 2024, париж 2024, разамбек жамалов

Жангдан сўнг Такатани рақибини табриклади ва уни кўтарди. Жамолов ҳам бунга жавобан қўлини кўтариб, уни Олимпиадада кумуш медаль олгани билан табриклади.

Эркин курашчи Разамбек Жамалов 2024 йилда спорт фуқаролигини ўзгартирди ва Ўзбекистон номидан халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади. 22 ёшли спортчи 74 кг вазн тоифасида 2020 ва 2022 йилларда Россия чемпиони, шунингдек, ЖЧ-2020 ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, у 23 ёшгача бўлган курашчилар ўртасида 2019 йилги жаҳон ва Европа чемпиони бўлган.

Спорт эксперти Алишер Никимбаевнинг қайд этишича, Разамбек Токио-2020 бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов ўрнига терма жамоага киритилган. Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида бу қарор танқид қилинган.

Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 20 йил ичида эркин кураш бўйича олинган илк Олимпия олтинидир. Охирги марта Артур Таймазов ва Александр Доктуришвили Ўзбекистон терма жамоасига 2004 йилда олтин медални қўлга киритган эди.

6 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза медали билан терма жамоа Олимпиаданинг медаллар жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.