11 август куни Ўзбекистонда эпицентри Тошкент вилоятига тўғри келган ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила маркази — Паркент тумани. Координаталар: 41,42 градус шимолий кенглик; 69,97 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,1. Чуқурлик — 15 км. Эпицентр Тошкентдан 65 км шимоли-шарқда.

Хабарда зилзиланинг сезилиш кучи ҳамда қўшни ҳудудларда ҳам сезилгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.