Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон учун мамлакат мустақил тараққиёти тарихидаги энг муваффақиятли ўйин бўлди.

Ўзбекистон Олимпиадага жами 90 нафар спортчи юборганди. Улар мусобқада 13 та медаль — 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди. Республика медаллар ҳисобида 206 давлат орасида 13-ўрин, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар орасида 1-ўрин, Осиё бўйича эса 4-ўринни (Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин) эгаллади.

Ўзбекистон делегациясининг ёзги Олимпиадаларда кўрсатган натижаси ва умумжамоа рейтингида эгаллаган ўрни:

  • Атланта-1996: 1 кумуш, 1 бронза (жами 2 та) — 58-ўрин;
  • Сидней-2000: 1 олтин, 1 кумуш, 2 бронза (4 та) — 43-ўрин;
  • Афина-2004: 2 олтин, 1 кумуш, 2 бронза (5 та) — 34-ўрин;
    Пекин-2008: 1 кумуш, 3 бронза (4 та) — 62-ўрин;
  • Лондон-2012: 3 бронза (3 та) — 75-ўрин;
  • Рио-2016: 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронза (13 та) — 21-ўрин;
  • Токио-2020: 3 олтин, 2 бронза (5 та) — 32-ўрин;
  • Париж-2024: 8 олтин, 2 кумуш, 3 бронза (13 та) — 13-ўрин.

2021 йилнинг август ойида президент Шавкат Мирзиёев Олимпиада ўйинларида кучли 15 таликдан жой олиш учун мамлакатда барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлаганди.

«Юксалиш» ҳаракатининг инфографикаси.«Юксалиш» ҳаракатининг инфографикаси.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси медаллар ҳисобида биринчи ўрин билан дунёнинг энг кучлиси бўлди. Эркаклар жамоасидаги 7 нафар боксчидан 5 нафари олтин медални қўлга киритди.

Олимпиада совриндорлари:

Олтин медаль:

  • Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг);
  • Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг);
  • Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг);
  • Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг);
  • Абдумалик Халаков (бокс, -57 кг);
  • Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг);
  • Лазизбек Мулложонов (бокс, -80 кг);
  • Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг).

Кумуш медаль:

  • Акбар Жўраев (оғир атлетика, -102 кг);
  • Светлана Осипова (таэквондо WТ, +67 кг).

Бронза медаль:

  • Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, -100 кг);
  • Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг);
  • Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг).

олимпиада 2024, олимпия ўйинлари, париж 2024

Қайд этиш керакки, Ўзбекистондан бир қанча спортчилар тарихий ютуқларга эришди. Хусусан, Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи бўлди. Бунгача дзюдочилар иккита кумуш (1996 йилда Армен Багдасаров ва 2008 йилда Абдулла Тангриев), шунингдек, 5 та бронзага (2008, 2012 ва 2016 йилларда Ришод Собиров, 2016 йилда Диёрбек Ўрозбоев ва 2020 йилда Давлат Бобонов) эга бўлишган.

Шунингдек, у ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида Ўзбекистонда олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи ҳамдир. Бунгача ягона «олтин»ни 1994 йилда қишки Олимпиада ўйинларида эркин чанғичи Лина Черязова қўлга киритган эди.

Токио-2020 Олимпиадасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритганди ва шу билан ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очганди. Айнан у 19 ёшида ўзига Олимпия чемпиони унвонини беришга муваффақ бўлган биринчи ўзбек таэквондочиси ва Ўзбекистон тарихидаги энг ёш Олимпия чемпиони бўлган. Парижда эса у боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов билан бирга икки карра Олимпиада чемпиони бўлди.

Таэквондочи Светлана Осипова Ўзбекистон тарихидаги аёллар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида Пекин-2008да Екатерина Хилко (батут) ва Париж-2024да Диёра Келдиёровадан (дзюдо) кейин учинчи медални қўлга киритди. Осипова, шунингдек, таэквондо бўйича Ўзбекистоннинг биринчи Олимпиада кумуш медалини қўлга киритган спортчи ҳисобланади.

Ўзбекистон учун курашган россиялик курашчи Разамбек Жамалов Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўллга киритди ва бу Ўзбекистон учун эркин кураш бўйича сўнгги 20 йил ичида биринчи медаль бўлди.

11 август куни «Стад де Франс» стадионида Олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон делегациясининг байроқдори таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов бўлади.

Олимпиада ўйинлари якунларига кўра, АҚШ терма жамоаси 2024 йилги Олимпиада ўйинларида медаллар жамғармаси бўйича биринчиликни қўлга киритди. Америкаликлар ҳисобида 127 медаль (40 олтин, 44 кумуш, 43 бронза) бор. Хитойлик спортчилар 91 та медаль (40 олтин, 27 кумуш, 24 бронза) жадвалда иккинчи ўринни, Япония эса учинчи ўринни (45 медал: 20 олтин, 12 кумуш, 13 бронза) эгаллади.