Париж Олимпиадасининг бокс турнирида энг оғир вазн тоифасида (+92 кг) финал жанги бўлиб ўтди. Унда Токио Олимпиадаси чемпиони ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов испаниялик Айюб Гадфани мағлуб этди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида иккала томон ҳам турли зарбалар берганига қарамай, Айюб Гадфа 2 марта нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди. У 2-бўлимда ҳам Жалоловдан рақсга тушиб йўлланган хавфли зарбаларни қабул қилди. Ҳал қилувчи бoлимда ҳам Жалолов мутлақ устунлик қилди. Якунда ҳисоб 5:0 кўринишида тугади.

Финалгача Баҳодир Жалолов келиб чиқиши камерунлик немис боксчиси Нелви Тиафакни енгди. Чорак финалда австралиялик Теремоана Жуниорни, нимчорак финалда эса норвегиялик Омар Шиҳадан 5:0 ҳисобида устун келди.

Ўзбекистонлик жркак боксчилар Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида бугунги финал жангларига ажойиб нуқта қўйди. Эркаклар терма жамоаси Олимпиадани 5 та олтин медаль билан якунламоқда. Йигитлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.