I-REC яшил сертификатлари Click муқобил энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар ривожланишига инвестиция қилганини англатади.

Сертификатларни топшириш маросими 9 август куни Click офисида бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ вакиллари иштирок этди. Яшил сертификатлар компания бош директори Улуғбек Рустамовга тантанали равишда топширилди.

I-REC сертификати компания томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси муқобил манбалар: шамол, қуёш энергияси ва гидроэнергетикадан фойдаланган ҳолда олинганини тасдиқлайди.

click, реклама

Яшил сертификатлар компаниянинг барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш йўлини онгли равишда танлаганининг исботидир. Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш нафақат углерод изини камайтиради, балки барча учун тоза ва соғлом келажак яратишга ёрдам беради.

Click`нинг яшил энергияга интилиши — сайёрани келгуси авлодлар учун сақлаб қолиш истагидан келиб чиққан.

«Компаниямиз доимо илғор технологиялар ва инновацион ечимлардан фойдаланишга интилган ва бугун фахр билан эълон қилишимиз мумкинки, Click Ўзбекистонда яшил сертификатларни қўлга киритган биринчи компания бўлди. Мазкур сертификатлар бизнинг экологик масъулиятимиз ҳамда барқарор ривожланиш тарафдори эканимиз далолатидир. Умид қиламизки, бизнинг ташаббусимиз бошқа компаниялар учун ўрнак бўлиб, уларни ҳам бу йўлда чора-тадбирлар кўришга илҳомлантиради», — деди Click компаниясининг бош директори Улуғбек Рустамов тақдирлаш маросимида.

Яшил сертификатларга эга бўлиш шунчаки рамзий ҳаракат эмас. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қўшилган ҳақиқий ҳисса ва барқарор келажак сари муҳим қадамдир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.