Иқтисодиёт

дайжест

Қуёш панели ўрнатилганда солиқ имтиёзларини қўллашга чеклов олиб ташланди

Президент Солиқ қўмитасига қуёш панелларини ўрнатишда ер ва мол-мулк солиғи имтиёзларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чекловни олиб ташлаш топшириғини берди. Ҳозирда имтиёз фақат майдоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари ўрнатилган қисмига тегишли.


Жамият

дайжест

ИИВ Салим Абдувалиевнинг ўлимини рад этди

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати YouTube`даги «Авторитет» канали томонидан тарқатилган Салим Абдувалиев («Салимбой») ўлими ҳақидаги хабарни рад этди.


дайжест

Термизда Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди

Адлия вазирлиги Имом Термизий номидаги ислом институтини давлат рўйхатидан ўтказди. Унга 2024−2025 ўқув йили учун қабул 14 августдан 20 августгача давом этади. Мамлакатдаги олий диний таълим муассасалари сони 4 тага етди.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади, лекин охирида яна пасаяди

Ўтган ҳафта охирида пасайган ҳарорат янги ҳафта давомида яна кўтарилади. Душанбадан ҳаво +37…+43 даражагача исийди. Пайшанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларга салқин ҳаво кириб кела бошлайди, жума куни эса барча ҳудудларга тарқалади.


дайжест

Тошкент шаҳри ҳокимлиги — маҳаллаларда ер участкаларини сотиш платформаси ишга тушгани ҳақида

Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди. Йиғилган маблағлар маҳалла ва туман ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади, дея таъкидлади ҳокимлик. Шаҳар маъмурияти сотувга қўйилган болалар майдончасига ҳам изоҳ берди.


дайжест

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини ободонлаштириш бўйича таклифларни йиғмоқда

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини (Беруний метро бекати ёнида) ободонлаштириш бўйича ўрганиш олиб бормоқда. Резидентлар у ерда нимани хуш кўриши, қандай объектлар ва функцияларни кўришни хоҳлаши, шунингдек, ҳудуд ҳаракатланиш имконияти чекланганлар учун қанчалик қулай эканини кўрсатиши мумкин.


дайжест

Фото: Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди

Хива шаҳрида 9−11 август кунлари «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Анъанавий фестивалда 60 та павильон ташкил қилиниб, унда 125 га яқин қовун нави намойиш этилди. Янгибозор тумани Гран-прига лойиқ кўрилиб, Tracker автомобили билан тақдирланди. Фото.


дайжест

Зоминдаги дор йўли 18 августгача ёпилди

«Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасидаги дор йўли 12 августдан 18 августга қадар ишламайди. Бу пайтда йилда бир марта ўтказиладиган профилактика ишлари олиб борилади.


дайжест

Ўзбекистонда битирувчиларнинг деярли 60 фоизи ҳали иш тополгани йўқ — бандлик вазири

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев депутатларга ОТМларни битирган 214 минг нафар битирувчидан 126 минг нафари (59 фоизи) ҳали ҳам ишсиз эканини айтди. Август-сентябрь ойларида мавжуд бўш иш ўринларига уларни жойлаштириш режалаштирилмоқда.


дайжест

Республика перинатал марказида 4 эгизак туғилди

Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак — 3 қиз ва 1 ўғилни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг аҳволи яхши, уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.


дайжест

«Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди». Президент — спортчиларнинг Олимпиададаги иштироки ҳақида

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштироки муносабати билан табриклади. «Токио Олимпиадасидан кейин топ-15 га кирамиз деб, катта мақсад қўйгандик… Бу янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди», — деди у.


дайжест

Наманганда ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди

Поп туманидаги 43-мактаб директори таътил пайтида ўқитувчиларга ўт-ўлан юлдирди. Унинг айтишича, «сайлов жараёнлари назорати учун келганлар ободонлаштиришни кўради». Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, директор 17 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.


дайжест

Сурхондарёда 10 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланган эркак қўлга олинди

Денов туманида 32 ёшли эркак қўшнисининг 10 ёшли қизига уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уятсиз қилиқлар қилганликда гумонланмоқда. Болалар омбудсмани сўрови асосида унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортида кутиб олинади (спортчилар кортежи йўналиши)

12 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортининг 3-терминалида тантанали кутиб олинади. Олимпиада чемпионлари ва совриндорлари аэропортдан МОҚ биносигача автобус кортежларида ҳаракатланади.


Жаҳон

дайжест

Украинанинг Курскдаги операцияси мақсади номаълум, аммо бу армия руҳиятини кўтарди — Economist

Украинанинг Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужумидан кўзланган якуний мақсад номаълумлигича қолмоқда. Россия Федерацияси фронтнинг бошқа ҳудудларидан қўшинларини Украина хоҳлаганчалик тез олиб чиқмаяпти. Аммо операция украиналикларнинг руҳиятини аллақачон кўтарган, деб ёзади The Economist.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!