Душанба кечаси Uzbekistan Airways’нинг Париждан тўғридан-тўғри рейси билан етиб келган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

олимпиада-2024

Трапда уларни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, бош вазир Абдулла Арипов, Спорт вазирлиги раҳбарияти, пойтахт ҳокими ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.

олимпиада-2024

Аэропортнинг маҳаллий терминалида спортчиларни қариндошлари қарши олди. Кўплаб журналистлар, жумладан, «Газета.uz» мухбирлари терминал биносига кира олмади.

олимпиада-2024

Расмий маросимдан сўнг спорт делегацияси икки қаватли автобусларда Миллий олимпия қўмитасига олиб борилди.

Мухлислар делегация маршрути бўйлаб Ўзбекистон байроқлари ва 2024 йилги Олимпиада совриндорларининг юзлари туширилган плакатларни кўтариб турди.