9−11 август кунлари Хива шаҳридаги қадимий «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида анъанавий «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Туризм қўмитаси жараён акс этган суратларни тақдим этди.

Фестивалнинг очилиш маросимида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

«Туризм соҳасининг ривожланишига агротуризм йўналиши ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Ҳар йили айни қовун пишиғи мавсумида ўтказилиши анъанага айланган мазкур фестиваль охирги икки йил давомида халқаро даражада бўлиб ўтаётганини алоҳида эътироф этиш зарур», — деди Умид Шадиев.

Фестиваль учун «Полвон» дарвоза олдидаги «Аллея» майдонининг 4 гектарида 60 та павильон ташкил қилинди. У ерда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек, Хоразм вилоятидаги 13 та шаҳар ва туман ҳокимликлари ўз ҳудудларида етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз экинлари, хусусан, қовун маҳсулотлари билан иштирок этди. Павильонларда «Гурвак», «Қиличбой бешак», «Қариқиз», «Туя қовун», «Тўёна», «Ола замча», «Хоразм оқ новвоти», «Кўк гулоби», «Бўрикалла» каби маҳаллий қовунларнинг 125 га яқин нави намойиш қилинди. Бундан ташқари, ҳунармадчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари, фольклор жамоаларининг чиқишлари ҳам бўлиб ўтди.

Фестивал якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга мукофотлар топширилди. Хусусан, Хоразм вилояти Янгибозор тумани Гран-прига лойиқ кўрилиб, Tracker автомобили билан тақдирланди. Биринчи ўринни қўлга киритган Урганч шаҳрига Onix, иккинчи ўринни эгаллаган Хива туманига эса Damas машинаси топширилди. Учинчи ўрин эса Урганч, Қўшкўпир туманлари ва Хива шаҳрига насиб қилди ҳамда уларнинг ҳар бирига мотоцикль берилди.

Шунингдек, «Қовунни қайта ишлаш ва сақлагани учун», «Қадимий Хоразм навларини тиклаш ва янги инновацион технологиялар жорий қилганлиги учун», «Қовунчиликда энг юқори рентабелликка ва экспортбоп қовун етиштирганлиги учун», «Энг ширин экологик қовун етиштирганлиги учун» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.

Қайд этилишича, 2023 йили фестиваль доирасида 200 мингдан зиёд маҳаллий ва 15 мингга яқин хорижий сайёҳлар қамраб олинганди. Жорий йилда эса уч кунлик фестивал давомида Хоразм вилоятига 400 минг нафарга яқин маҳаллий ва 30 мингдан ортиқ чет эллик туристлар келди.

Фото

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли

туризм қўмитаси, хива, қовун сайли