Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасида жойлашган дор йўли 12 августдан вақтинча ёпилди, дея хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, осма дор йўли 18 августга қадар ишламайди. Бу пайтда йилда бир маротаба ўтказиладиган профилактика ишлари олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур дор йўли 2023 йилнинг августида очилганди. Унинг узунлиги 2102 метр бўлиб, 12 та минорали 11 та устунга эга ва соатига 1200 сайёҳга хизмат кўрсатади. 133,3 млрд сўмлик лойиҳа Швейцариянинг Bartolet компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.