Сиёсат

дайжест

Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлайди

Миробод туман суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлайди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги кабиларда гумонланмоқда. Ишда икки тадбиркор ҳам айбланмоқда.


Иқтисодиёт

дайжест

Аҳолига суюлтирилган газни хусусий сектор ёрдамида етказиб бериш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон аҳолисига суюлтирилган газ етказиб бериш учун хусусий секторни жалб этиш режалаштирилмоқда. Президент бу масалани ўрганиб, таклифлар киритишни топширди. Бугунги кунда аҳолининг қарийб 47 фоизи суюлтирилган газ олади.


дайжест

Америка компанияси Ўзбекистон учун олтита Pilatus PC-12 самолётини қайта тиклайди

АҚШнинг Sierra Nevada Corporation компанияси Ўзбекистон учун олтита Pilatus PC-12 самолётини таъмирлаш бўйича шартнома имзолади. Лойиҳа қиймати 64,2 миллион долларни ташкил этади. Ишларни 2027 йил августида якунлаш режалаштирилган.


дайжест

Тошкент вилоятида пойтахт оқова сув тизими учун янги тозалаш иншооти қурилади

Тошкент вилоятида кунига 1 млн куб метр оқова сувни тозалаш қувватига эга иншоот қурилади. Бу орқали 100 мингдан ортиқ аҳоли ва 100 дан ортиқ корхона марказлашган оқова сув хизматидан фойдаланади. Лойиҳа БАА, Франция ва Япония компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилади.


Жамият

дайжест

Қорақалпоғистонда вояга етмаган икки маҳбус катталар билан бир камерада сақлангани аниқланди

Қорақалпоғистондаги 2-сонли тергов ҳибсхонасида 2 нафар вояга етмаган йигит катта ёшлилар билан бир камерада сақлангани аниқланди ва бу қонунга зид. Болалар омбудсмани аралашуви билан улар алоҳида камерага ўтказилди. Ҳибсхона мансабдорларига қаттиқ ҳайфсан жазоси қўлланди.


дайжест

Фирибгарликда айбланаётган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

2024 йилдан буён қидирувда бўлган, фирибгарликда айбланаётган Барно Инотова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлардан Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.


дайжест

Андижонда мактабдаги оғир меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилардан бирининг қўли сингани айтилмоқда

Асака туманидаги 37-мактабда ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинди. Хабар берилишича, иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан.


дайжест

Олимпиада ғолиби бўлган тайванлик боксчини «эркак» деб аташмоқда. Аслида-чи?

Тайванлик боксчи Линь Юй-Тин Олимпиада ғолиби бўлди. У олтин медаль йўлида ўзбекистонлик Ситора Турдибековани ҳам мағлуб этди. Бироқ интернетда ҳануз унинг жинси ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. «Газета.uz» ХОҚ ва Тайвань ёнини олган боксчи билан боғлиқ жанжал тафсилотларини ўрганди.


дайжест

Тошкент Марказий вокзали фаолияти 16 августдан тикланади

Тўқимачи бекатидаги модернизация ишлари сабаб вақтинча ишлаши тўхтатилган Тошкент Марказий (Шимолий) вокзали 16 августдан фаолиятини қайта бошлайди.


дайжест

Бўстонлиқдаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида бола бошқа тарбияланувчилар томонидан калтакланди

Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган ўсмирлар ўртасида жанжал содир бўлган. Ҳолат видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Вилоят ИИБ терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.


дайжест

Хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган эркак 9 йилга қамалди

Суд мунтазам зўравонлик орқали хотинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган эркакка ҳукм ўқиди. Аёл март ойида Бекобод шаҳридаги турар жой биносининг бешинчи қаватидан сакраганди.


дайжест

Бўш турган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга ижарага берилади

Президент коллеж ва техникумлардаги тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга бевосита ижарага берилишини айтди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб олишга сарфланади.


Спорт

дайжест

Пул, машина ва уй-жой. Олимпиада совриндорларига нималар берилди?

Олимпиада ғолиблари ва совриндорларига 50 мингдан 200 минг долларгача бўлган пул мукофотлари, Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари, шунингдек, икки қаватли коттежлар ва квартиралар берилди. «Президент совғаси» деб ёзилган мукофотларни бош вазир ва Сенат раиси топширди.


дайжест

Олимпиада совриндорларининг мураббийлари неча пулдан тақдирланди?

Парижда ўтган Олимпия ўйинларида олтин медаль олган спортчиларнинг мураббийлари 50 минг доллар, кумуш олганларнинг мураббийлари 25 минг доллар, бронза медалини олганларники эса 12 500 доллардан мукофотланди.


дайжест

Тошкентда тантанали кутиб олинган олимпиядачилар — суратларда

Париж Олимпиадасидан қайтган ўзбекистонлик спортчиларни тантанали кутиб олиш жараёнлари «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф репортажида.


дайжест

Париж-2024 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 65 нафар спортчи қатнашади (рўйхат)

Тошкентда Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлди. 28 августдан 8 сентябрга қадар ўтказиладиган ўйинларга 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 та спорт туридан жами 113 та лицензия олди. Қатнашчилар ҳақида батафсил.


дайжест

Элдор Шомуродов MLS’нинг «Атланта Юнайтед» клубига ўтиши мумкин — Фабрицио Романо

Футбол журналисти Фабрицио Романо «Атланта Юнайтед» клуби «Рома»га Элдор Шомуродовни сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилди. «Музокаралар давом этмоқда ва уларни амалга ошириш учун яхши имконият мавжуд», — дея қўшимча қилган Романо.


Жаҳон

дайжест

«Энг муҳими — Трампни енгиш». Байден — президентлик пойгасидан чиқиш қарори ҳақида

Жо Байден CBS телеканалига берган интервьюсида Дональд Трампнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслик ва демократияни сақлаб қолиш учун бўлажак сайловлардан воз кечгани ҳақида гапирди. «Президентлик катта шараф бўлса ҳам, энг муҳими — биз Трампни мағлуб этишимиз керак, керак, керак», — деди у.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!