13 август куни Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов, Ўзбекистон президентининг куёви, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров, унинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ва бошқалар иштирок этди.

паралимпия ўйинлари

паралимпия ўйинлари

28 августдан 8 сентябрга қадар Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган ўйинларга 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 та спорт туридан (пара енгил атлетика, пара таэквондо, пара ўқ отиш, пара сузиш, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара дзюдо, пара пауэрлифтинг ва пара велоспорт) жами 113 та лицензияни қўлга киритди.

Тадбир давомида ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари — пара енгил атлетиканинг ядро отиш дастурида икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби Хусниддин Норбеков ва диск улоқтириш дастурида Токио-2020 Паралимпия ўйинлари олтин медали соҳибаси Моҳигул Ҳамдамовага давлат байроғи топширилди.

паралимпия ўйинлари

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон Паралимпияси тарихида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Паралимпиячилар 2016 йил Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ўйинларга 32 та, Токиода бўлган ўйинларга эса 70 та лицензия қўлга киритган.

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган 65 нафар пара атлетнинг 29 нафари, яъни 45 фоизи аёл спортчилар ҳисобланади. Бундан ташқари, пара ўқ отиш бўйича илк бор ўзбекистонлик аёл спортчи — Шахноза Мамажонова Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.

паралимпия ўйинлари

Франция пойтахтидаги ўйинларда Ўзбекистон делегацияси пара велоспорт туридан дебют қилади. Икки нафар пара велоспортчи XVII ёзги Паралимпия ўйинларида велопойганинг 8 та йўналишда баҳс олиб боради.

паралимпия ўйинлари

Пара енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси Шахина Йигиталиева Ўзбекистон тарихида Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган энг ёш спортчи ҳисобланади. У 2008 йил 19 октябрда туғилган.

XVII ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритган спортчилар рўйхати

паралимпия ўйинлари

паралимпия ўйинлари

паралимпия ўйинлари