Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди, деб хабар берди ЎзА.

Шаҳноза Мирзиёева (президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи) ҳозирда президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Паралимпия жамоаси 28 августдан 8 сентябрга қадар Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этади. Франциядаги мусобақада қатнашиш учун 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 та спорт туридан жами 113 та лицензия олган.