13 август куни тармоқларда «22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси самосуд қилинди» мазмундаги видеолар (1, 2) тарқалди. Видеолар юзасидан Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, видеодаги ҳолат 2024 йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 йилда туғилган С.Х., Д.И ва В.Л.) тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.