Наманган вилояти Поп туманида 9 август куни фуқаро 3 кишини қасддан ўлдирди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Хабарда айтилишича, соат 21:40 лар чамасида Боён маҳалласида яшовчи А.М. исмли йигит қариндоши М.Р. (аёл)нинг яшаш хонадонига борган. У ерда улар аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабабли жанжаллашган.

Оқибатда А.М. аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ уриб қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов харакатлари олиб борилмокда.