Самарқанд вилояти Жомбой туманида Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги болани уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, ҳолат 9 август куни соат 19:40 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган, сўнгра йўл четида турган 4 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Каттақўрғон туманида Nexia машинасининг маст ҳайдовчи велосипедда 4 ва 7 ёшли қизлари билан кетаётган йўловчиниуриб юборганди. Оқибатда ота ва кичик қиз воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳайдовчи қамоққа олинган.